327 0

Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ушбу мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Ушбу нашр тарқатган ахборотга кўра, 58 ёшли мутахассис "Бавария" унинг ўрнига бошқа мураббий олиб келадиган бўлса, у АПЛга қайтиши мумкин.

Илгарироқ, мюнхенликлар унинг ўрнига "Хоффенхайм" устози Юлиан Нагельсманнни олиб келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил "Бавария" бошқарувига келган италиялик мутахассис 2009-2011 йиллар давомида Лондоннинг "Челси" клубини бошқарган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98