Анчелотти “Бавария”нинг ўйинидан ҳафсаласи пир бўлди

24 апрель, 11:45 318

Анчелотти “Бавария”нинг ўйинидан ҳафсаласи пир бўлди


“Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти шогирдларининг ўйининг ҳафсаласи пир бўлиб, янада яхшироқ ўйнаши кераклигини айтиб ўтган. Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар Бундеслига 30-турида “Майнц” билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.

Ўйин оғир бўлди. Аммо биз кўпроғини кутгандик. Биринчи бўлимда одатдагидек ўйинимиз ўхшамади. Биз чемпион бўлишимиз учун янада яхшироқ ўйнашимиз зарур. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқдик, – дейди Анчелотти.