Анчелотти: Бензема Роналдунинг орқасидан “Реал”да юрибди

20 май, 11:15 845

Анчелотти: Бензема Роналдунинг орқасидан “Реал”да юрибди


2013-2015 йилларда “Реал” клубини бошқарган Карло Анчелотти “қироллик клуби”нинг ҳозирги бош мураббийи Зинедин Зидан нима учун Алваро Моратага эмас, балки, Карим Бенземага ишонч билдираётгани тўғрисидаги саволга жавоб қайтарди.

Ушбу икки ҳужумчилар орасидаги танловда устунлик Бензема тарафида. Боиси, у Роналду билан яхши “тил топишади” ва яхши ўйнайди. Карим айнан шу сабабдан ҳам асосий таркибдан ўрин олмоқда, – деб италиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди Мarca нашри.