Анчелотти Италия терма жамоасини мураббийи бўлишдан бош тортди

"Бавария” клуби собиқ устози Карло Анчелотти Италия терма жамоасини бошқариш ҳақидаги таклифни рад этди.

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозим, бир неча кун ичида 58 ёшли мутахассис билан музокаралар ўтказилган, бу музокаралар бўйича Анчелотти Италия футболида ислоҳотлар бошланмагунча, терма жамоани бошқаролмаслигини таъкидлаб ўтган.

Маълумот учун, терма жамоа собиқ мураббийи Жампьеро Вентура ўз лавозимидан четлатилган, бунга сабаб Италиянинг ЖЧ-2018ниг финал босқичига олиб чиқолмагани, деб Radio Deejay хабар беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!