Анчелотти: Шубҳасиз, мен бирга ишлаган футболчилар орасида Роналду энг зўри

12 май,2017, 09:45 659

Анчелотти: Шубҳасиз, мен бирга ишлаган футболчилар орасида Роналду энг зўри

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ устози, айни дамда эса “Бавария”ни бошқараётган италиялик машҳур мутахассис Карло Анчелотти қўл остида ўйнаган энг кучли футболчи ким эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра “Реал” ҳамда Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду у билан ишлаган энгкучли футболчи ҳисобланади.

“Ҳеч шубҳасиз айтишим мумкинки, мен бирга ишлаган футболчилар орасида Роналду энг зўри бўлган”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти бу мавсум “Бавария” билан Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Роналду “Реал” билан бирга Испания чемпионати ва УЕФА Чемпионлар лигасида курашни давом эттирмоқда.