Анчелотти Суперкубокда “Боруссия Дортмунд”га қарши ўйин олдидан катта муаммоларга дуч келди

3 август, 00:33 458

Анчелотти Суперкубокда “Боруссия Дортмунд”га қарши ўйин олдидан катта муаммоларга дуч келди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти мамлакат Суперкубоги учун кечадиган “Боруссия Дортмунд”га қарсжи баҳс олдидан жиддий муаммоларга дуч келди.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, ярим ҳимоячилар Тьяго Алькантара ва Хамес Родригеслар кеча “Аudi Cup” турнири доирасида “Ливерпуль”га қарши кечган ўйинда жароҳат олишган ва жамоасига мухим ўйинда ёрдам бера олмайди.

Маълумот учун, Германия Суперкубоги учун ўйин 5 авсгустда бўлиб ўтади.