Анчелотти Усмон Дембелени "Бавария"да кўрмоқчи

26 июнь, 10:20 300

Анчелотти Усмон Дембелени

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти “Боруссия Д” ҳужумчиси Усмон Дембеленинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Таъкидлаш керакки, 22 ёшли футболчини нафақат “Бавария”, балки “Барселона” ва ПСЖ каби клублар ҳам ўз сафида кўришни истамоқда. Қолаверса, дортмундликлар раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳам Дембелени қўйиб юборишни исташмаяпти. Мободо, агар улар ушбу футболчини сотишга қарор қилишса, унинг эвазига 90 млн евро талаб қилишни режалаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Дембеленинг ўзи “Боруссия”дан кетиш истаги борлигини билдирган эди. Бунгга сабаб сифатида эса Томас Тухелнинг дортмундликлар бошқарувидан кетгани айтилмоқда.