Анчелотти Хамесни "Бавария"га олиб ўтмоқчи

11 март, 10:25 369

Анчелотти Хамесни

Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Marca нашрининг хабар беришича италиялик мутахассис "қироллик клуби"да фаолият олиб борган пайтда колумбиялик футболчининг қандай имкониятларга эга эканлигига гувоҳ бўлган. Анчелоттининг сўзларига кўра Хамес ақлбоварқилмас иқтидорга эга.
Таъкидлаш керакки, Хамес аввалроқ етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун "Реал"дан кетишни режалаштираётган эди. Бироқ, кейинчалик футболчи бу ниятидан қайтди ва ҳозир у жамоасини ўзгартирмоқчи эмас.


Маълумот учун, "Реал" жорий мавсум Примерода 26та учрашув ўтказди ва Хамес шуларнинг 13тасида иштирок этди. Родригес бу ўйинларда ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.