Анчелотти қийин ҳолатга тушиб қолди

4 август, 17:44 383

Анчелотти қийин ҳолатга тушиб қолди

Эртага Германияда янги мавсумга старт берилади. Мавсумни одатдагидек, кубок ва мамлакатнинг амалдаги чемпионлари ўртасидаги баҳс – Суперкубок ўйини бошлаб беради.

Ушбу ўйинда амалдаги чемпион “Бавария” ва ўтган мавсум биллур совринни қўлга киритган “Боруссия Дортмунд” ўзаро баҳс юритади.

Мазкур учрашув олдидан мюнхенликлар устози Карло Анчелотти қийин аҳволда қолди. Боиси, “Бавария”нинг бирданига 7 футболчиси ушбу ўйинни жароҳат сабаб ўтказиб юборишади. Булар Арьен Роббен, Джером Боатенг, Мануэль Нойер, Давид Алаба, Тиаго Алькантара, Хамес Родригес ва Хуан Бернатлардир.

Ушбу ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 23.30 да старт олади.