Анчелотти шогирдларига ишонмоқда

15 апрель,2017, 12:40 464

Анчелотти шогирдларига ишонмоқда

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига кўра унинг шогирдлари бугун бўлиб ўтадиган “Байер”га қарши баҳсга тўлиқ тайёр.

“Мен “Реал”га қарши баҳс ҳақида гапиришни истамайман. Ҳозир жамоанинг бор эътибори Леверкузенда бўладиган ўйинга қаратилган. Биз чиройли футбол намойиш этишни ва ғалаба қозонишни ҳохлаймиз.

Албатта, “Реал”га қарши учрашувдаги натижадан барчамиз ҳафамиз. Бироқ, мен ўз шогирдларимни яхши биламан ва улар бугунги ўйинда ўзларини албатта кўрастишади. Шундан сўнг бизда “Реал”га қарши ўйингга муносиб тайёргарлик кўриш учун вақт бўлади", - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Байер” ҳамда “Бавария” жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.