Анчелоттида рекорд, Лам эса рекордни такрорлади

30 апрель,2017, 00:30 388

Анчелоттида рекорд, Лам эса рекордни такрорлади

Бугун Германия Бундеслигасида 31-турда “Бавария” сафарда “Вольфсбург”ни мағлуб этиб, муддатидан олдин чампион бўлгани тўғрисида хабар берган эдик.

“Бавария” устози Карло Анчелотти ўзига хос бўлган натижага эришди. Гап шундаки, италиялик мутахассис топ-5 чемпионатнинг 4 тасида бош совринни қўлга киритган дастлабки мураббий бўлди.

Бундан олдин Анчелотти “Милан”, “Челси”, “ПСЖ” билан ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритган эди.

“Бавария” сардори Филипп Лам эса “кумуш товоқ”ни саккизинчи бор боши узра баланд кўтарадиган бўлди ва бу борада Швайнштайгер, Кан хамда Мехмет Шолларнинг рекордини такрорлашга муваффақ бўлди.