Андер Эррера: “МЮ” ажойиб ўйнади, “Челси” эса турнир пешқадами

“Манчестер Юнайтед” жамоаси хавбеки Андер Эррера “Челси”га қарши (2:0) кечган ва ўзи порлаган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун “МЮ” ажойиб ва деярли мукаммал ўйин намойиш қилди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Жорий мавсумдаги голимни узоқ вақт кутдим.

Омад бугун мен томонда бўлди. Ўйлайманки, бунга лойиқ эдим. Қизиғи шундаки, биз ғалаба қозондик, аммо “Челси” ҳамон турнир пешқадами, – деди Эррера.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи ушу ўйинда гол уришдан ташқари биринчи голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!