"Андерлехт" - 34 карра Бельгия чемпиони

19 май,2017, 10:15 209

Кеча Бельгия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувларии бўлиб ўтди. Шу куни мусобақа пешқадами “Андерлехт” ўз майдонида “Шарлеруа” клубини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида енгди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Андерлехт” иккинчи поғонада борайтган “Брюгге”дан анча илгарилаб кетди ва сўнгги тур олдидан мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, “Андерлехт” сўнгги марта 2013/2014 йилги мавсумда Бельгия чемпионлигини қўлга киритган эди. Брюсселликлар жами ҳисобда 34-бор ушбу совринни қўлга киритишган.