"Андижон": Вилоят дербисига тайёргарлик бошланди

20 апрель,2017, 19:51 301

Биринчи лиганинг 4-турида "Хотира-79"га қарши баҳсдан кейин футболчилар бир кунлик дам олишдан сўнг яна машғулотларга киришишди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Кеча жамоамиз кечки машғулотни Олтинкўл туманидаги "Марказий" стадионда ўтказди. Хабарингиз бўлса керак, "Андижон" чемпионатнинг навбатдаги турини маҳаллий "УзДонгЖу" жамоасига қарши ўтказади. 23 апрель якшанба куни бўлиб ўтадиган мазкур беллашувга тайёргарлик қизғин. Футболчиларнинг кайфияти юқори. Мухлисларни қизиқарли кечиши кутилаётган вилоят дербисига таклиф этиб қоламиз. 
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув "Соғлом авлод" стадионида соат 16:00да бошланади!

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.