“Андижон” бугундан яна навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади

 

Кеча Ўзбекистон Кубоги доирасида “Андижон” “Нефтчи”га қарши ўтказилган ўйиндан сўнг бугундан эътиборан навбатдаги баҳсга тайёргарлик бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

Манбанинг маълум қилишича, режага кўра бугун футболчилар бир маҳал машғулот ўтказишади. Эрталаб Шўрбулоқ даҳасидаги “ФИМИ” стадионида мураббийлар кечаги учрашувда харакат қилган ўн нафар ўйинчи билан тикланиш машғулотларини олиб борган бўлса, таркибдаги қолган 15 нафар футболчи доимгидек тўп билан тактик ва жисмоний тайёргарлик борасида ишлади. Маълум муддатлик танаффусдан сўнг ҳимоячи Даврон Турсунов ҳам умумий гуруҳ билан шуғуллана бошлаганини таъкидлаш лозим.

Эслатиб ўтамиз, андижонликлар 1 апрел куни сафарда “Ғаллакор”га қарши жорий чемпионатдаги илк расмий ўйинини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!