"Андижон" да бош мураббий ўзгариши кутилмоқда

Биринчи лига бахсларида яхши иштирок эта олмаётган "Андижон" жамоасида бош мураббий ўзгариши кутилмоқда.

Кеча клуб матбуот хизмати "Андижон" жамоаси рахбарлари ва футболчилар ўртасидаги йиғилиш бўлиб ўтганлиги хақида хабар берган эди. 

Йиғилишда ҳозирги бош мураббий Виталий Легай иши кўриб чиқилган. Йиғилишни олиб борган вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Озодбек Саидов Виталий Легай ва унинг ёрдамчиси Абдурашид Исмоиловни истеъфога чиқишини талаб қилган. 

Маълумотларга қараганда, клуб бош мураббийлигига Усмон Тошев варианти танланмоқда. Тошев билан оғзаки келишувга ҳам эришилган. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!