"Андижон" эртага "Цементчи" билан ўйнайди

Ўтган мавсум Биринчи лига баҳсларида омадсизликка учраган ва янги мавсум ўз олдига юксак мақсадларни қўган "Андижон" эртага ўзининг навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Элдор Сакаев бошқарувидаги «бургутлар»нинг навбатдаги рақиби Супер лига йўлланмасини қўлга киритган Қувасойнинг «Цементчи» жамоаси бўлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мазкур учрашув эртага Андижон шаҳридаги Бўстон даҳасида жойлашган «Болалар-ўсмирлар футбол мактаби»нинг машғулот майдонида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 12:00га белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!