"Андижон" футболчилари "Хоразм"га қарши тайёргарликни бошлади

22 май, 13:40 168

Ўтган турда «Норин»га қарши ўйиндан сўнг "Андижон" мураббийлари таркибдаги футболчиларга бироз дам беришга қарор қилганди. Қисқа  муддатли таътилдан сўнг жамоа аъзолари кеча яна клуб қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди. Машғулотлар Бўстон даҳасида жойлашган «БЎФМ»нинг майдонида ўтказилмоқд. 

Эслатиб ўтамиз, «Андижон» чемпионатнинг 11-турида «Хоразм» билан ўйнайди. Мазкур учрашув 25 май, пайшанба куни Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» стадионида соат 17:30да бошланади.