"Андижон" жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди

Жорий мавсумни биринчи лигада ўтказадиган андижонликларнинг ўз қароргоҳидаги йиғинни кеча якунланди. Энди жамоа аъзолари эртага тушликдан сўнг Тошкентга жўнаб кетишади дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

 Бош мураббий Виталий Легайнинг маълум қилишича, у ерда машғулотлар билан бирга синов-назорат учрашувлари ҳам ташкил этилади. Хусусан, Қозоғистоннинг «Каспий», Тошкентнинг «Оқ-тепа», «Локомотив-БФК» ҳамда «Бунёдкор» ўринбосарларига қарши ўйин ташкил этиш кўзда тутилган. Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, бунгача кўрикда бўлган дарвозабон Азизбек Абубакиров билан «Бунёдкор» ёшлар жамоасидан кўрикка келган Ҳусниддин Ҳусниддинов ва Камрон Абдувоҳидов эндиликда ўзига бошқа жамоа топишлари мумкин. Ундан аввал эса Алишер Тўхтасинов ҳам жамоа лагерини тарк этганди.
Таркибдаги бошқа футболчилар билан эса шартномалар имзоланди. 
Эслатиб ўтамиз Тошкентдаги йиғин 17 мартга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!