“Андижон” клубидаги ўзгаришлар ҳақида

 

«Андижон» бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Тошкентда йиғин ўтказаётган «бургутлар» бу сафар олий лига вакили «Бухоро» билан куч синашди. Пойтахтда қор ёғаётгани боис ҳаво харорати ҳам совуб кеткан. Шунга қарамай футболчилар ўзларини кўрсатишга уринмоқда дейиш мумкин. Ўйинда Баҳром Нарзуллаев дублга эришиб, «Бухоро»га ғалаба келтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Дарвоқе, ўткан шанба куни «Андижон» Тошкентда «Бунёдкор» ўринбосарлари билан назорат учрашувини ўтказиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди.

Таркибдаги ўзгаришлар тўхталадиган бўлсак, маҳаллий посбон Лочин Долимов қўшилди. Кўрикда бўлиб турган ҳужумчи Бобур Фарҳодов эса ортга қайтиб кетди. Шунингдек мураббийлар яна бир қатор ёшларни синовдан ўтказмоқда.

Эртага «Андижон» яна бир назорат ўйинида майдонга тушади. Навбатдаги рақиб - «Пахтакор» ёшлар жамоасидир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!