"Андижон" навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлади

8 май,2017, 11:20 347

«Нурафшон»га қарши баҳснинг эртасига тикланиш машғулотини ўтказган "Андижон"  футболчиларига бир кунлик дам берилганди. Кечадан бошлаб яна жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги баҳсга тайёргарликни бошлашди. Эслатиб ўтамиз биринчи лиганинг 9-турини «Андижон» сафарда ўтказади. Бу сафар улар Фарғона вилоятининг «Ёзёвон-Лочинлари» жамоасига қарши майдонга тушишади. Эслатиб ўтамиз мазкур учрашув 11 май, пайшанба куни ўтказилади.