"Андижон" ўртоқлик ўйинида "Норин"ни йирик ҳисобда енгди

Хабарингиз бор шу кунларда "Андижон" жамоаси янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўришда давом этмоқда. "Бургутлар" бугун навбатдаги ўртоқлик ўйинини Ҳаққулободнинг "Норин" жамоасига қарши ўтказишди.

Андижон шаҳрининг Шўрбулоқ даҳасидаги «ФИМИ» стадионида бўлиб ўтган ўйинда майдон эгалари рақибларини аяб ўтиришмади. Якуний ҳисоб 4:1. 

Учрашувдаги голларга "Андижон"дан Бахтиёр Қосимов, Алишер Абдувоҳидов, Фаррух Шотурсунов, Фаррух Шотурсуновлар муаллифлик қилишган бўлса, мехмонларнинг ягона жавоб тўпини Элёр Мўйдинов киритди.

"Андижон"  - "Норин" 4:1

Голлар: Бахтиёр Қосимов ("Андижон"), Алишер Абдувоҳидов ("Андижон"), Фаррух Шотурсунов ("Андижон"), Фаррух Шотурсунов ("Андижон"), Элёр Мўйдинов "Норин".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!