“Андижон” ўз таркибига Суперлига клубларида тўп тепган футболчиларни қўшиб олди

Про-лига вакили “Андижон” трансферлар мавсумида ўз сафига олти нафар футболчи қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Булар: Никита Рибкин, Дониёр Ҳасанов, Фарҳод Мираҳматов, Фарҳод Бекмуратов, Қадамбой Нурметов ва Нодирхон Камолов.

Ҳозирча, клуб ва футболчилар қанча муддатли шартнома имзолашгани борасида маълумот берилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!