"Андижон" сафига тажрибали ҳимоячи қўшилди

Тажрибали ҳимоячи Тимур Кагиров «Андижон» сафига қўшилди.

Бугун у «бургутлар» таркибида Қозоғистоннинг «Каспий» жамоасига қарши кечган синов-назорат учрашувида майдонга тушди. 32 ёшли футболчи андижонликлар либосида илгари ҳам (2005 ва 2008 йиллар) тўп тепганди.

Қишки йиғинлар чоғида Кагиров олий лиганинг «Бухоро» ва «Сўғдиёна» жамоаларида ҳам кўриниш берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!