“Андижон” сафини яна 6 футболчи тарк этди

«Андижон» бугун давралар оралиғидаги биринчи синов-назорат учрашувини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот химати хабар бермоқда.

"Андижон"ни Лочин Долимов ва Санжар Асқаралиев тарк этди

Спарринг-рақиб сифатида «УзДонгЖу» жамоаси танланди. Гарчи ўйин ўртоқлик мақомини олган бўлсада, дербига хос тарзда, муросасиз курашларга бой кечди. Қизиқарли кечган баҳсда «УзДонгЖу» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу куни «Андижон» таркибида асосан кўрикда бўлиб турган ёшлар харакат қилди.

Эътиборлиси вилоят дербисини ҳар икки жамоа мураббийлари битта ўриндиқда кузатиб борди ва ўзига керакли хулосаларни чиқариб олишди дейиш мумкин. Учрашув Бўстон даҳасидаги «БЎФМ» стадионида ўтди. Андижонлик ишқибозлар катта футболни анча соғиниб қолишганини, уларнинг стадион трибунасини тўлдириб ўтиришганидан билиб олиш қийин эмасди.

Усмон Тошев мазкур баҳсдан кейин айрим футболчилар билан хайрлашишга қарор қилди. Хусусан Баракатилло Исроилов, Аҳрор Ўктамов, Мансур Маҳсудов, Шаҳзод Каримов, Фаррух Шотурсунов, Акбар Ходжаев каби ўйинчилар билан дўстона равишда хайрлашилди. Эндиликда ушбу футболчилар ўзларига бошқа жамоа топиши мумкин. Улардан аввалроқ Кемран Наджафалиев билан Муҳаммадюсуф Абдумажидовнинг ҳам жамоа билан хайрлашгани аниқ бўлганди.

Шунингдек жамоада кўригида бўлган айрим ёшларга ҳам жавоб берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!