"Андижон вилояти Ҳокими Кубоги-2017". Финал баҳси шарҳи

Бугун Андижонда “Вилоят Ҳокими кубоги-2017” баҳсларининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Финалда “Андижон” ва “Истиқлол” жамоалари тўқнаш келдилар. Улаб финалга етиб келгунча мағлубиятларга учрамасдан етиб келишди. “Андижон” жамоаси гуруҳ босқичида ажойиб ўйинлар намойиш этишди.  Финалда уларга жиддий рақиб “Истиқлол” жамоаси кутиб турарди.

Учрашув ажойиб руҳда ўтди дея бемалол айта оламиз. Абдурашид Йўлдошев бошчилигидаги “Андижон” жамоаси бугун рақибларига етарлича қаршилик кўрсатишга муваффақ бўлдилар. Финалда икки жамоа ҳам мухлисларга ёқадиган томошабоп футбол намойиш этиб беришди. “Андижон” жамоасини фан-клуби ҳам стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб турганини айтиб ўтишимиз жоиз.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, дастлабки бўлимда иккала жамоа ҳам эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишди. Дарвозалар олдида айтарли хавфли вазиятлар кузатилмади. Кураш асосан майдон марказида кузатилди. Иккинчи бўлимда иккала жамоа ҳам хавфли вазиятлар яратишга муваффақ бўлдилар. “Андижон” жамоасидан Алишер Абдувохидов, Жахонгир Махсудов,  Бахтиёр Қосимовлар фаоллиги билан ажралиб турдилар. Улар яратган вазиятларга озгина аниқлик етишмади. “Андижон” дарвозабони Баракатилло Исроиловни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. У бир неча бор жамоаси жонига оро кирди. Бир қанча вазиятларда Баракатилло ўз маҳоратини ишга солиб “сейвлар” амалга оширди ва муҳлислар олқишига сазовор бўлди.

Наил Губанов бошчилигидаги “Истиқлол” жамоаси бугун рақибларига анчагина “бошоғриғи” бўлишди деб бемалол айта оламиз. Жамоа аъзоларининг бир-бирларини тушиниб ҳаракат қилишлари таҳсинга лойиқ. Улар мусобақа давомида ажойиб ўйин намойиш этишди. Учрашув давомида Шариф Мирзаев, Хошиим Шокиров, Алишер Файзуллаев, Давлатбек Ёрбековлар ажойиб харакатлари билан муҳлислар мехрини қозона олдилар.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмади. . Мусобақа ғолибини аниқлаш учун пеналтилар сериясига мурожаат қилинди. Иккала жамоа дарвозабонлари пеналтилар сериясида ажойиб ҳаракат қилишди. Баракатилло Исроилов 2 бор пеналтини қайтришга муваффақ бўлган бўлса, Казбек Артиқбоев 1 бор бу ишни уддалади. Шу тариқа “Андижон” жамоласи бош совринни қўлга киритди.

Мусобақа сўнггида ғолибларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросими аввалида Андижон вилояти хокими Шухратбек Қўшақбоевич Абдурахмонов табриги ўқиб эшиттирилди. Сўнгра тақдирлаш маросимига рухсат берилди. Дастлаб ярим финалга етиб келган “УзДонгЖу” ва “УзТонгХонКо“ жамоаларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Мусобақада финалгача етиб келган “Истиқлол” жамоасига ҳам диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Мусобақа ғолиби “Андижон” жамоасига мусобақа Кубоги топширилди.

Шундан сўнг жамоалардан энг яхши ўйинчиларга эсдалик совғалари топширилди. “УзТонгКонХо” жамоасидан Анвар Абдуқодиров, “УзДонгЖу” жамоасидан Даврон Фарҳодов, “Истиқлол” жамоасидан Хошим Шокиров, “Андижон” жамоасидан Жахонгир Махсудовлар мусобақа ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шу тариқа илк бор ўтказилган “Андижон вилояти Ҳокими кубоги” баҳсларига якун ясалди.

Комилжон Икромов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!