Андижонда Осиё чемпионларига ҳайкал қўйилди (фото)

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Шерқўрғон МФЙдаги 23-мактаб ҳудудида жойлашган стадионда ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон термаси учун ҳайкал ўрнатилди. Бу ҳақда xabar.uz сайти маълум қилмоқда.

Ҳайкалда 7-рақамда ўйнаган ва Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлган Одилжон Ҳамробеков ҳамда 10-рақамда вьетнамлик рақиб футболчиси тасвирланган.

Хабарга кўра, ҳайкалнинг баландлиги 5,5 метр, остидаги пойдевори билан ҳисоблаганда 9 метрни ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!