Андижонда энг кучли кикбоксингчилар жанг қилади

Андижон шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида 7-9 декабрь кунлари кикбоксинг бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси томонидан ёшлар ўртасида кикбоксинг спорт турини янада оммалаштириш ва уларнинг мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ташкил этиладиган мамлакат кубогида уч юзга яқин спортчилар ғолиблик учун куч синашади.

Мусобақада 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган кикбоксингчилар иштирок этади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!