Андижонда имконияти чекланган болалар ўртасида тош кўтариш бўйича вилоят турнири ўтказилди (фото)

Бугун Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 17-кар болалар давлат таълим муассасасида Баходирлар ўйини ва тош кўтариш федерацияси вилоят бўлими ҳамда туман Болалар-ўсмирлар стпорт мактаби ҳамкорлигида имконияти чекланган спортчи болалар орасида тош кўтариш спорт тури бўйича вилоят паралимпия терма жамоасига саралаш турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада ушбу таълим муассасасида таҳсил олаётган 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил болалар иштирок этишди. Муросасиз курашларга бой кечган турнирда ғолиб бўлган Жавоҳир Ҳалилов, Азамат Ҳайитов, Абдулазиз Ибрагимов, Бобур Алимов, Абдурасул Обидов, Хуршид Сотволдиев, Бунёд Кўпайсинов, Илёс Мўминжонов, Муҳаммадюсуф Сотволдиев, Хуршид Мирзаев, Абдулло Қосимов ва Муҳам-мадали Ҳасановлар вилоят терма жамоасига саралаб олинди.

Энди улар вилоят терма жамоаси сафида жорий йил июль ойида спортнинг ушбу тури бўйича Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган илк жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун кураш олиб боришади.

Бундан ташқари мусобақа якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Суратда: мусобақадан лавҳа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!