Андижонда маҳаллий ҳакамлар учун семинар ташкил этилмоқда

29 март,2017, 23:55 492

Андижонда маҳаллий ҳакамлар учун семинар ташкил этилмоқда

Бугунги кунда миллионлар ўйини бўлмиш спортнинг футбол тури дунёнинг ҳар бир жойида жадаллик билан ривожланиб бормоқда десак муболаға бўлма  йди. Шу билан бирга янги қоидалар ҳам жорий этилмоқда. Бунинг баробарида жойларда ҳакамлар ва умуман футболга алоқадор шахслар иштирокида бир қатор ўзига хос семинар-треининглар ташкил этилмоқда. Хусусан Андижон вилоятида ҳам футбол ҳакамларининг савиясини янада ошириш мақсадида ҳар ойда 2-3 мартадан семинарлар ташкил этиб борилмоқда. 
Вилоят футбол федерациясининг ташаббуси билан маҳаллий ёш ҳакамларни маҳоратини ошириб бориш йўлида Ўзбекистондаги таниқли ҳакамлар кўмагида ўзига хос семинарлар ташкил этиб бориш йўлга қўйилди. 
Унда Андижон вилояти футбол федерациясининг рўйхатидан ўтган реферилар иштирок этиб, бошланажак иккинчи лига ўйинлари олдидан билимларини ошириб боришмоқда. Семинарни андижонлик олий лига тоифасидаги ҳакамлар – Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов ва Акмал Раҳимов ўтказмоқда. Бугунги кунда олий ва биринчи лига ўйинларида фаолият юритиб келаётган ушбу ҳакамлар ўзлари олган билимларини эндиликда ёш ҳакамларга етказмоқда. Ушбу семинар барча учун фойдали ва қизиқарли тарзда ўтаётганини таъкидлаш лозим. 


Хусусан кеча Шўрбулоқ даҳасидаги “Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати”да ҳисобдаги иккинчи семинар бўлиб ўтди. Унда дастлаб семинар иштирокчилари олий лига ҳакамлари томонидан бир соатдан ортиқ вақт давомида маъруза тинглаб, бир нечта видеороликлар орқали ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Сўнгра майдонга чиқиб, амалий машғулотлар ташкил этилди. Унда реферилар ўйиндан ташқари холатни аниқлаш ва шунга ўхшаш бир қатор мунозарали холатларни қайд этиш устида ишлади. 
Шу тариқа бир кунлик семинар якунига етди. Эслатиб ўтамиз бу семинар ҳар ҳафтанинг сўнгги кунида ташкил этилмоқда.