Андижонда мураббийлик ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда

Андижон шаҳрида етти кунлик мураббийлик ўқув-курс семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон футбол федерацияси, Республика мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш мактаби,  ҳамда Андижон вилояти футбол федерацияси ҳамкорликда ташкил этилган ўқув-семинари куни-кеча Андижон шаҳрида бошланди. Андижон вилояти футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Бекзод Каримовнинг ташаббуси билан ташкил этилган мазкур ўқув-семинарида бўлажак мураббийлар астойдил ўқиб, инструкторлардан илк сабоқларни олиб бормоқда. Мазкур ўқув-семинарига ОФК инструктори Усмон Тошев бошчилик қилмоқда. Унга маҳаллий мутахассис Язгелди Қутданов кўмаклашяпти.

Ўқув-семинари Бўстон даҳасида жойлашган “БЎФМ”анжуманлар зали ва машғулот майдонида бўлиб ўтмоқда. Эрталабки дарслар назарий услублар бўйича ўтказилаётган бўлса, тушликдан сўнг мураббийлар майдонга чиқиб, амалий машғулотлар борасида дарсликлар ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!