"Андижон"га янги раҳбар тайинланди

 

Жорий мавсум биринчи лигада иштирок этаётган «Андижон» клуби раҳбариятида куни-кеча ўзгариш юз берди.
23 сентябрь куни Вилоят ҳокимининг буйруғига асосан клуб-вице президентлигига Абдисоломов Маъруфжон Жамолдинович тайинланди. Эслатиб ўтамиз, бунгача ушбу лавозимда Мадихонов Жаҳонгир Шавкатович фаолият олиб бораётганди.
Эндиликда Абдисоломов жамоа натижаларига масъул шахс ҳисобланади. Жаҳонгир Мадихонов ҳам клуб тизимида фаолиятини давом эттиради ва янги раҳбариятга яқиндан ёрдам беради. Мухлисларга яхши маълумки, Маъруфжон Жамолдинович ўткан йили «Андижон»ни раҳбар сифатида бошқарганди. Янги раҳбариятнинг олдига жамоани ушбу мавсумнинг ўзидаёқ яна кучлилар сафига олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!