Андижонлик ишқибозлар диққатига!

Маълумки ушбу ҳафта Андижонда футбол мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Андижонлик футбол ишқибозларини кетма-кет икки кун бир-биридан қизиқ ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган «УзДонгЖу» - «Бухоро» ўйини 24 март, жума куни Шўрбулоқ даҳасидаги «ФИМИ» стадионида бўлиб ўтади. Шу куни «Андижон» ишқибозлар клубига аъзо бўлишни истаган мухлисларни ўйинга таклиф этамиз ва 25 март куни бўлиб ўтадиган «Андижон» - «Нефтчи» учрашувига сўнгги репетиция жараёни бўлиб ўтади. Ишқибозлар клуби раиси Нодирбек Тўйчиевнинг маълум қилишича, мухлислар клубига аъзо бўлганлар бепул чиптага эга бўлади. Севимли жамоангизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!