"Андижон"ни ҳозирча ҳеч бир футболчи расман тарк этмади

28 июнь,2017, 14:20 260

 

Кеча биринчи лиганинг дастлабки давра ўйинлари ниҳоясига етгач жамоалар ёзги таътилга чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, Усмон Тошев бошқарувидаги "Андижон" жамоаси ҳам кеча "NBU-Осиё"га қарши баҳсдан сўнг танаффусга чиқди. Мураббийлар штабининг режасига кўра энди жамоа аъзолари 8 июль куни Андижонда, клуб қароргоҳида йиғилади. Давралар оралиғидаги дастлабки ўқув-йиғин машғулотлари шу ернинг ўзида бўлиб ўтади. 

Албатта, таркибда эътиборга молик ўзгаришлар юз бериши аниқ. Айни дамда бош мураббий ҳар бир чизиқни янада кучайтириш мақсадида янги ўйинчиларнинг жамоага келиш масаласини ўрганиб чиқмоқда. Шуни ҳам қўшимча қилиш жоизки, ҳозирча ҳеч бир футболчи жамоани расман тарк этмаган. Ўқув-йиғин машғулотлари бошлангач, таркибдаги ўзгаришлар билан сизларни хабардор этиб борамиз.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.