“Андижон”нинг Ўзбекистон Кубогида “Нефтчи”га қарши баҳсининг бошланиш вақти маълум

16 март,2017, 20:05 477

“Андижон”нинг Ўзбекистон Кубогида “Нефтчи”га қарши баҳсининг бошланиш вақти маълум

 

Ниҳоят андижонлик ишқибозлар интизорлик билан кутаётган дамлар яқинлашмоқда. «Андижон»нинг мавсумдаги илк расмий учрашуви «Нефтчи»га қарши кечади. Бу ҳақла клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган мазкур учрашув 25 март куни Андижон шаҳридаги «Соғлом авлод» стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу ўйин соат 15:00да бошланади. Демак келаси ҳафтанинг шанба кунида барча ишқибозларимизни қизиқарли ва муросасиз кечиши кутилаётган “Водий дербиси” кутиб турибди.