Андорра термаси 13 йилда биринчи бор ғалаба қозонди

10 июнь,2017, 02:22 451

Андорра термаси 13 йилда биринчи бор ғалаба қозонди

Европа қитъасида ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 6-тур ўйинларига старт берилди. Андорра термаси бу турда ўз майдонида Венгрия термаси устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Эътиборлиси, бу Андорранинг 2004 йилдан буён расмий ўйинларда эришган илк ғалабасига айланди. Ўшанда андорраликлар ЖЧ-2006 саралашида Македония термасига қарши уйда кечган баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Бугунги ғалаба эса Андорранинг ЖЧлар саралашида қўлга киритган иккинчи ғалабаси бўлди.