Андре Силва: "Милан"дек жамоанинг бир қисмига айланганимдан хурсандман

Аввал хабар берганимиздек кеча Венага сафар уюштирган “Милан” сафарда “Аустрия” клубини 1:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда хет-трик қайд этган “россонерилар” ҳужумчиси Андре Силва ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввало жамоадошларимга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Айнан уларнинг ёрдамида хет-трик қайд этдим. Менинг назаримда “Милан” бугун ажойиб ўйин кўрсатди. Ушбу жамоанинг бир қисмига айланганимдан ҳурсандман”, - дейди португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи шу куни “россонерилар”нинг 2006 йилдан буён еврокубоклардаги илк хет-тригига муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!