Андре Силва: Роналду Португалияни яна ғолиб бўлиш учун тайёрламоқда

16 июнь, 21:53 162

Андре Силва: Роналду Португалияни яна ғолиб бўлиш учун тайёрламоқда

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Андре Силва жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

“Роналду билан ўйнаш бу орзумнинг ушалишдир. Криштиану ҳақиқий сардор. У мен билан кўп сухбатлашади ва ўйиним кучайиши учун керакли маслаҳатларни бериб туради.

Солиқлар борасидаги можаро? Нега бундай бўлганини билмайман. У бор эътиборини бўлажак ўйинга қаратган. Роналду бутун жамоани Конфедерациялар кубогини ютишга руҳан тайёрламоқда” –, деб айтиб ўтди Силва.

Маълумот учун, Португалия термаси Конфедерациялар кубогидаги илк ўйинини 18 июнь куни Мексикага қарши ўтказади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.