Андрес Иньеста “Барселона” билан шартномасини узайтиришга яқин

14 март, 07:30 286

Андрес Иньеста “Барселона” билан шартномасини узайтиришга яқин

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимояичиси Андрес Иньеста жамоа билан шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, каталонияликлар испаниялик хавбек билан янги келишувни амалга оширишмоқчи. Агар воқеалар ривожи ижобий кўриниш олса, томонлар 2020 йилгача бўлган битимни имзолашлари мумкин.

Маълумот ўрнида, Андрес Иньестанинг “кўк-анор рангликлар” билан тузган амлдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача амал қилади.