Андрес Иньеста: Испания чемпионлиги учун кураш давом этади

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста 28-тур доирасида “Валенсия”га қарши беллашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Football Espana хабар бермоқда.

- Биз ўйин давомида тўпни назорат қилдик. Рақиб ҳам кучли эди ва гол урди. Аммо биз ўзимизни йўқотиб қўймадик. “Валенсия” дарвозабони кўплаб вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Испания чемпионлиги учун кураш давом этади, - дейди Андрес Иньеста.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Валенсия” учрашуви 4:2 ҳисоби билан якунланди.    

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!