Андрес Иньеста хитойликларнинг супер таклифини рад этди

18 март, 15:33 395

Андрес Иньеста хитойликларнинг супер таклифини рад этди

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин эди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилиишча, испаниялик хавбекка Хитойдан қизиқиш бўлган. Хабарларга қарагандан осиёликларнинг бой клубларидан бири Андрес Иньестага йилига 35 миллион евро беришга тайёрлигини билдирган.

Бу орқали Испания терма жамоаси аъзоси дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари қаторига кирарди. Аммо футболчи бу таклифни рад этган.