Андрей Фёдоров: Бу ғалаба бизга жуда зарур эди

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Обод" баҳсидан сўнг мезбонлар мураббийи Андрей Фёдоров учрашув борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 


- Барчани ғалаба билан табриклайман. Футболчиларга раҳмат деб қоламан. Бугун улар майдонда қаттиқ тер тўкишди. Ҳаво жуда иссиқ. Йигитлар ҳали бундай муҳитда ўйнашга тайёр эмаслар. Биринчи бўлимнинг ўзида гол киритиш учун бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтира олдик. Афсуски, улардан фойдала олмадик ва сўнгги нуқтани қўядиган футболчи топилмади. Аслида мана шундай вазиятлардан кўпроқ гол уриб кейин ўйинни хотиржам назорат қилиб бориш даркор эди. Голдан сўнг йигитлар асабий руҳда ўйнашди. Чунки Фарғонада ғалаба қозониш мавсум бошидан бери бизга насиб қилмаган эди. Шу сабабли ғалабани сақлаб қолиш илинжида футболчилар бироз ҳис-хаяжонга берилишда деб ўйлайман.

Ҳа, албатта бу ғалаба жуда зарур эди ва бу натижа йигитларни навбатдаги баҳслар учун яхшигина руҳлантиради. Ҳозир атрофдан жамоага нисбатан бўлаётган босимдан чиқиб кетиш учун ғалабалар жуда зарур, - деди Фёдоров 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!