Андрей Фёдоров: Футболчиларимни айбламайман

27 май, 22:08 240

Андрей Фёдоров: Футболчиларимни айбламайман

Бугун Олий лига 12-тур учрашуви доирасида “Локомотив” “Нефтчи”га қарши баҳс юритди. Мезбонларнинг тўлиқ устунлиги остида кечган баҳс 4:0 ҳисобида якунланди. Ўйиндан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрлари билан ўртоклашди

“Икки хил таймга гувохи бўлдик. Афсуски, бўлим охирига келиб гол ўтказиб юборганимиз яхши бўлмади. Бугун "Нефтчи"нинг ўйини қовушмади. Ўтказиб юборилган голларга келсак, барча вазият бизнинг хатолар туфайли содир бўлди. "Локомотив" махорат жихатдан бугун биздан кучли эди. Буни таблога қараб хам кўриш мумкин. Йигитлар майдонда қўлдан келган барча ишни бажаришди. Қайсидир футболчини айбламайман”, - деди “Нефтчи” бош мураббийи.