Андрей Фёдоров: Ғалабага тенг дуранг бўлди

16 март,2017, 20:10 504

Андрей Фёдоров: Ғалабага тенг дуранг бўлди

Хабарингиз бор бундан бир неча дақиқалар олдин Намангандаги марказий стадионда Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари баҳси якунланди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров қатнашди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун мухлислар кескин ва курашларга бой одатий дерби гувоҳи бўлишди. Ўйлайманки жамоалар намойиш этган ўйин мухлисларга манзур келди. Аммо, ҳар иккала жамоа мураббийи катта босим остида қолди. 
Айтиш керакки биз бугунги ўйин оғир кечишини билган ҳолда шунга яраша тайёргарлик кўрган эдик. Балким, баъзи вазиятларда биз ўйлаган режалар амалга ошмай қолгандир, аммо, бугунги натижа учун йигитларга раҳмат айтаман. 
Рақибларимиз таркибидаги Неманья Йованович иккинчи қаватда яхши ўйнашини билардик, лекин бир вазиятда унга имконият бериб қўйдик ва бу якунда пенальтига олиб борди. Биз бу ҳолатни кейинроқ албатта кўриб чиқамиз.
Бугун биз Наманганга ғалаба учун келган эдик, аммо, ўйиндан келиб чиқиб айтишим мумкинки бугунги дуранг ғалабага тенг бўлди", -
дейди "Нефтчи" клуби бош мураббийи.