Андрей Микляев: Балки эртанги ўйин мураббийлар штаби учун охиргиси бўлар

16 апрель куни ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зоб Аҳан” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев иштирок этди.

- Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз бор. Бизни фақат ғалаба қониқтиради. Бу ўйинга яхши тайёрландик. Плей-оффга чиқишни истасак, камида битта гол уриб, ўз дарвозамиздан ўтказиб юбормаслигимиз шарт. “Зоб Аҳан” техникага асосланган ўйин намойиш этади. Рақибга босим уюштиради.

Суперлигадаги охирги беллашувларда мағлубиятлар ва карточкалар кўпайиб кетди. Лекин ҳозир ушбу баҳсга тайёрмиз. Футболчиларнинг кайфияти яхши. Агар гуруҳдан чиқа олмасак, муҳит бошқача бўлади.

Эртага фақат Икром Алибоев бизга ёрдам бера олмайди. Унинг ҳисобида карточкалар йиғилиб қолган. Бу йўқотиш. Лекин таркибимизда жароҳатланганлар йўқ. Балки, эртанги ўйин мураббийлар учун сўнгги имкониятдир, - деди Микляев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!