Андрей Микляев: Биз бу мавсум бугунгидек ҳимояланмаган эдик

Ўзбекистон Кубоги финалидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" клуби бош мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.

- Мухлисларга раҳмат. Улар совуқ бўлса ҳам стадионга келиб бизни қўллашди. Чиройли ўйин гуваҳога айландик. Ташкилотчиларга раҳмат. Иккинчи марта кетма кет кубокни қўлга киритдик. Бу жуда ёқимли. Биз ўйинимиздан қониқдик ва хурсандмиз. Жамоада ҳаммаси аъло даражада. Бизга шундай шароит яратиб беришгани учун клуб раҳбарларига ҳам раҳмат.

Албатта кетма-кет 2 марта ғолиб бўлиш қийин. Лекин биз буни уддаладик. Мавсум якунланди. Трансферлар бўйича кейинроқ қарор қабул қиламиз. Легионерлар мавзуси жуда қийин. Марат Бикмаевга нафақат «Пахтакор» балки бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бор. У ажойиб мавсум ўтказди. У биз учун жуда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у терма жамоада ҳам яхши ўйинлар ўтказди. Биз мавсум давомида охирги 20 дақиқачалик ҳимояланмагандик. Анча қийин ойин бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!