Андрей Микляев: Бугун бир қатор етакчиларимизсиз ўйнашга мажбур бўлдик

20 июнь, 22:00 118

Андрей Микляев: Бугун бир қатор етакчиларимизсиз ўйнашга мажбур бўлдик

Бугун Олий Лига 14-тури доирасида “Локомотив” “Динамо”га қарши баҳс юритиб, 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида “Локомотив” устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин осон кечмади. Рақиб жамоа ҳам бугун бизга етарлича қаршилик кўрсатди. Айниқса, рақиб сафида Абдумалик Абдуллаев ҳимоячиларимизни анча шошириб қўйди. Лекин якунда биз маҳорат бобида устунлик қилдик ва ғалабани ўз томонимизга оғдира олдик.

Бугун жароҳат сабабли бир нечта етакчи футболчиларимиз жамоага ёрдам бера олишмади. Умид қиламанки, улар тез орада сафга қайтиб, яна майдонга туша бошлашади", – деб айтиб ўтди тажрибали мутахассис.