Андрей Микляев: Ҳужумчилар борасида муаммолар бор

 "Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Андрей Микляев иштирок этди. 

- Бу ўйин борасида гапириш жуда қийин. Биринчи таймда бир қанча яхши вазиятларни яратдик. Аммо улардан фойдалана олмадик. Аммо биз ярата олдик. Ўз навбатида бугунги ғалаба билан табриклайман. 

Ҳозирда жамоада бир қатор жароҳат олган футболчилар бор. Биз уларнинг аҳволани кузатиб борамиз. Жамоага келиши мумкин бўлган футболчилар борасида гапира олмайман. 

Жамоанинг асосий ҳужумчиси Марат Бикмаев жароҳат олгани учун 22-рақамли футболчини майдонга туширдик. У тўп учун курашларда иштирок этди. Аммо...

Тўғри жамоада ҳужумчилар борасида муаммолар бор. Бу жароҳатлар билан боғлиқ. Таркибга жалб этилаётган легионерлар борасида ҳозирча бир нима дея олмайман. Кузатишда давом этинг, - дейди Микляев.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!