Андрей Микляев: Иккинчи бўлимда футболчиларим ишончимни оқлашди

17 май, 20:07 240

Андрей Микляев: Иккинчи бўлимда футболчиларим ишончимни оқлашди

“Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин ўтказилган ўртоқлик учрашувининг биринчи қисмида меҳмонлар мураббийи Андрей Микляев иштирок этди.

 - Ўйин борасида шуни айтишим мумкинки, ҳар доим водийда бизга осон бўлмайди. Буни яхши ҳис этган ҳолда майдонга тушгандик. Гол ўтказиб юборгач, вазиятни ўнгладик. Иккинчи бўлимда футболчиларим ишончимни оқлашди. Лекин тан олиш лозимки, “Қўқон-1912” бу йил ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлисларини хурсанд этмоқда.

Қайд этиш лозим, қўқонликлар 11-турдан сўнг турнир жадвалида 20 очкони қўлга киритган ҳолда, ҳамон иккинчи ўринни банд этиб турибди.