Андрей Микляев: Олдинда энди ҳал қилувчи 5та тур қолди

"Қизилқум" - "Локомотив" учрашувидан сўнг "темирйўлчилар"  устози Андрей Микляев ўз фикарларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Жамоамиз ўз ўйинини намойиш эта олди ва рақибдан маҳорат бобида устунлигини кўрсатди. Керакли голларни урдик ва муҳим 3 очкога эга чиқдик. Олдинда энди ҳал қилувчи 5та тур қолди.

Бугун йигитлар ёмон ҳаракат қилишмади. Мусатфоевнинг алмаштирилгани унинг иккинчи бўлимда ўзини яхши ҳис этмагани билан боғлиқ. Шу боисдан унинг ўрнига Олег Зотеевни майдонга туширдик.

Умуман олганда, бугун ўз вазифамизни бажардик ва керакли 3 очкога эга чиқдик, - дейди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!